АҚШ президенти Дональд Трамп Германия канцлери Ангела Меркелнинг Оқ уйга ташрифи чоғида юз берган ноқулай ҳолатга яна бир бор изоҳ берди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
«Бу бор-йўғи англашилмовчилик бўлганди. Кимдир ‘унинг қўлини олинг’ дегандек бўлди, бироқ мен эшитмадим», — таъкидлади АҚШ президенти.
Трампга кўра, Меркель билан узоқ вақт мобайнида мулоқотда бўлган ва канцлернинг ташрифи чоғи у билан жами тўрт маротаба қўл бериб кўришган.
Изоҳ (0)