Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Бир минтақа — бир йўл» стратегияси доирасида халқаро ҳамкорлик бўйича олий даражада бўлиб ўтадиган форумда қатнашиш учун Пекинга боради, дея хабар бермоқда UzDaily.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 28 та давлат президентлари ва бош вазирлари ушбу форумда иштирок этишини тасдиқлаганини маълум қилди.
«Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин таклифи бўйича биз 28 нафар мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари тасдиғини олдик», — деди Ван И. Унинг сўзларига кўра, форумда иштирок этишини Ўзбекистон Президенти ҳам тасдиқлаган.
Форум 14—15 май кунлари бўлиб ўтади. Унда БМТ, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда.
Вазир қайд этишича, форум якунлари бўйича «Бир минтақа — бир йўл» стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланиши ҳам кутилмоқда.
Изоҳ (0)