Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Халқаро электралоқа иттифоқи бош котиби Хоулин Чжао билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда UzDaily. Учрашув Ўзбекистон делегациясининг Минскка ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Халқаро электралоқа иттифоқи билан бундан кейинги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар Ўзбекистоннинг АКТ ривожланиши бўйича халқаро рейтингдаги ўрнини ошириш, мутахассислар малакасини ошириш борасида фикр алмашди.
Хоулин Чжао Ўзбекистонда 2017 йил сентябрда бўлиб ўтадиган АКТ Ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш учун таклиф қилинди.
Изоҳ (0)