Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Зангори олов» болалар соғломлаштириш лагерига борадиган йўлда 10–90 сантиметр кенгликдаги жиддий ёриқлар юзага келгани оқибатида ушбу участкадан фойдаланиш имконсиз бўлиб қолди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
ФВВ ходимлари Давлат геология қўмитаси мутахассислари билан ҳамкорликда 18 апрель куни асфальт қопламидаги мазкур зарарланишларни ўрганиб чиқди. Ёриқлар ниҳоятда кенг бўлгани боис пиёдалар ва транспорт воситаларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу йўл участкасидан ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилди.
Вазирлик матбуот хизматида таъкидланишича, мазкур йўл участкасида таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, йўл ёзги таътил мавсумига қадар очилади.
Изоҳ (0)