United Airlines авиакомпанияси вакиллари самолёт бортида содир бўлган можародан сўнг АҚШ конгресси вакиллик палатаси қўмитасида кўрсатма беради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Авиакомпания матбуот котибининг маълум қилишича, вакиллик палатасининг транспорт қўмитаси муҳокамаси давомида United Airlines мижозлари билан муомала қилиш қоидаларини кўриб чиқиш бўйича режалари билан бўлишади.
Бундан ташқари, 20 апрель куни авиакомпания АҚШ сенатининг савдо бўйича қўмитасига ҳодиса билан боғлиқ тушунтиришларини тақдим этиши керак.
Аввалроқ, Американинг United Airlines авиакомпанияси ўз ходимларига жой етмагани сабабли йўловчилардан бирини рейсдан куч ишлатиб тушириб юборган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)