Бойқўнғир космодромидан «Союз МС-04» кемаси бўлган «Союз-ФГ» ракетаси Халқаро коинот станциясига парвоз қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Кема экипажи россиялик космонавт Фёдор Юрчихин ва америкалик астронавт Жек Фишердан иборат. Экипаж таркиби илк бор уч кишидан икки кишига камайтирилди.
Шунингдек, «Союз» бортига озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 70 килограмм юк ортилган.
ХКСда янги экспедиция ташрифини космонавт Олег Новицкий, астронавтлар Пегги Уитсон (NASA) ва Тома Песке (ESA) қарши олади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)