NASA Ернинг коинотдан тунги пайт олинган суратлари асосидаги янги харитасини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бунга бағишланган видеолавҳага изоҳда агентлик мазкур харитани 5 йил мобайнида биринчи бор яратгани таъкидланган. У олимларга бутун дунё бўйлаб инсон фаолиятини тадқиқ этиш имконини беради.
Ерни тунда ўрганар экан, мутахассислар шаҳарлар қандай кенгаяётганини кузатиши, энергиядан фойдаланишни баҳолаш учун ёруғлик интенсивлигини назорат қилиши, шунингдек, табиий офатларга қарши курашда ёрдам бериши мумкин.
Изоҳ (0)