«Автостат» таҳлил агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ravon R2 автомобили Россияда энг кўп сотилаётган хэтчбеклар рўйхатининг ўнинчи ўрнидан жой олди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
Агентлик 2017 йилнинг январь—февраль якунлари бўйича янги енгил автомобиллар бозорида тадқиқот ўтказди.
Рўйхатнинг биринчи ўрнидан Lada Granta лифтбеки жой олди. Ушбу модель ҳисобот даврида 4 189 дона сотилиб, сотув ҳажми 4,2 фоизга камайганлигини кўрсатди.
Иккинчи ўринни «АвтоВаз»нинг яна бир вакили Lada Xray эгаллади (3 698 дона; +294,7 фоиз). Рейтинг учинчи ўриндан 3 204 нусхада сотилган Renault Sandero жой олди (уч фоизга камайган).
Ravon R2 хэтчбек ўнинчи ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида 372 дона автомобиль сотилган.
2017 йилнинг икки ойи давомида жами 20,1 минг нусхада хэтчбек сотилган. Бу ўтган йилги натижадан 4,5 фоизга камдир.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)