Ироқ Олий ислом кенгаши раҳбари Аммор ал-Ҳаким мамлакат ИШИД билан курашни давом эттириш мақсадида нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича ОПЕК билан келишувдан чиқиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, Ироқ нефть қазиб олиш ҳажмини янада кўпайтириб, захираларини ошириши лозим, негаки ИШИДга қарши кураш улкан харажатларни талаб этади.
«Бундай мураккаб вазиятда Ироқ ОПЕКнинг қолган давлатлари унинг учун истисно қила олишига умид қилса бўлади, ана шунда мамлакат нефть қазиб олиш ҳажмини ошириши мумкин бўлади», — деди ал-Ҳаким.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)