Сурия президенти Башар Асад «РИА Новости» агентлигига берган интервьюсида ИШИД террорчи гуруҳи раҳбари Абубакр ал-Бағдодийнинг қўлга олинганини инкор қилди.
Бир муддат илгари қатор ОАВда Сурия ҳудудида, Ироқ чегараси яқинида ал-Бағдодий қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ушбу ахборот ўз тасдиғини топмади.
«Йўқ, бу ҳақиқат эмас... Чегара ҳозир ИШИД назорати остида, у Сурияники ёки Россияники, Американики эмас, ҳеч кимники эмас. Фақат ИШИД ушбу чегарани назорат қилмоқда, шу боис ал-Бағдодий учун у ерда бўлиш хавфсиздир», — таъкидлади Асад.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)