Халқаро валюта жамғармаси 2017 йил учун Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатининг 6 фоизлик прогнозини сақлаб қолди. Бу ҳақда апрелда эълон қилинган «Жаҳон иқтисодиёти тараққиёти истиқболлари» ҳисоботида айтилади, деб ёзади UzDaily.
ХВЖ мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2018 йилда ҳам 6 фоизни ташкил этади.
Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йил якунларига кўра, 7,8 фоизга ўсган.
Ўзбекистондаги инфляция даражаси 2016 йилда 8 фоизга тенг бўлди. ХВЖ прогнозларига кўра, инфляция даражаси 2017 йилда 8,6 фоизни, 2018 йилда 8,8 фоизни ташкил қилади.
Изоҳ (0)