Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни мамлакатда 16 апрель куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти мамлакатлар орасида ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган яқин ҳамкорлик муносабатлари тобора фаоллашиб бораётганидан мамнунлигини таъкидлади. Қардош ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар яқин истиқболда сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига ишонч билдирди.
Шавкат Мирзиёев Туркия президентига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида янги зафарлар, Туркия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 16 апрель куни бўлиб ўтган конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдумда қатнашганларнинг 51,20 фоизи ислоҳотларни ёқлаб овоз берди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)