Балки сизга баланд мусиқа эшитиш қобилияти учун зарарли деб кўп айтишса ҳам эътибор қилмаган бўлишингиз мумкин. Биз баланд мусиқа эшитаётганингизда сизда нималар рўй бериши ҳақида айтмоқчимиз.
Қулоққа кучли тебранишлар босим ўтказади
Бир неча микросиниялар ичида ташқи қулоқ товуш тўлқинларини тутиб олади, улар эшитиш канали бўйича юпқа мембранадан иборат қулоқ пардасигача етиб келади. Мусиқа қанча баланд бўлса, пардалар шунча кучли тебранади.Товуш тўлқинлари ичкарироқ киради
Тебранувчи пардалар ўрта қулоқнинг эшитиш каналларига босим ўтказади. Улар тебранишни нарироққа узатади — махсус суюқлик уларни ички қулоқ ичида жойлашган товуш қабул қилувчи қисмга етказади.Электр ишлаб чиқарилади
Сочли ҳужайралар ҳам тебрана бошлайди. Уларнинг ҳаракати яқинидаги асаб толаларини ўраб турадиган нейромедиаторларни озод қилувчи электроимпулсга айланади.Тизим ҳаддан ташқари оғирликни ҳис қилади
Сочли ҳужайралар тўлқини ортиши натижасида пайдо бўладиган ортиқча нейромедиаторлар, асаб тўқималарини бекитиб қўяди; оқибатда сочли ҳужайралар бир қисмининг импулси чиқиб кета олмайди.Манба: Men’s Health
Изоҳ (0)