Қаттиқ парҳезлар ва очликнинг оммабоплиги йўқола бошлади. Ҳозир парҳезли, мувозанатли, кескин чекловлар ва тақиқларсиз тўғри овқатланиш оммабоп бўлиб кетди. Агар сиз соғлом бўлишни ва озишни хоҳласангиз, бизнинг рўйхатдаги овқатларни кунлик истеъмолингизга қўшиб синаб кўринг.
Ясмиқ (чечевица)
Бу озуқавий хусусиятлари гўштники билан тенглаштирилган озиқ-овқатлардан биридир. Ясмиқ очликни яхши қондиради ва тўқлик ҳиссини узоқ вақт сақлашга ёрдам беради.Курка тўши
Курка тўши бебаҳо парҳезли озиқ-овқат ҳисобланади. Курка гўшти товуқ гўштига қараганда протеин ва аминокислоталарга бойлиги билан устунроқ туради. Унинг таркиби организмда модда алмашишини тартибга солиб турувчи натрий моддасига жуда бой.Исмалоқ
Бир пиёла хом исмалоқда А ва B9 витаминлари, макро ва микроэлементлар ва кўплаб К витаминлари суткалик нормасининг қарийб ярмига тенг миқдори мавжуд. Унинг таркибидаги сабзавотларда жуда кам учрайдиган витаминлар ва минераллар модда алмашишини яхшилайди ва организмни зарур элементлар билан таъминлайди.Қатиқ
Бу ачитилган сут маҳсулотининг таркибига витаминлар, микроэлементлар, органик кислоталар ва пробиотиклар киради. Пробиотиклар ҳазм қилишни яхшилайди ва модда алмашинишини нормаллаштиради. Организмнинг нормал фаолият кўрсатиши ва вазнни камайтириш учун ҳар куни ухлашдан олдин бир пиёладан қатиқ ичиш тавсия қилинади.Манба: «Healthy-food.com»
Изоҳ (0)