Одам овқатсиз 11 ҳафта яшаши мумкин, уйқусиз эса – 11 суткадан ортиқ эмас. Уйқу – одамнинг асосий эҳтиёжи ҳисобланади ва агар сиз уни тўлиқ қондирмасангиз, бунинг ёқимсиз оқибатларига дуч келишингиз мумкин. Масалан, ортиқча вазн йиғилиши.
Уйқу етишмаслиги очлик ҳиссини кучайтиради
Ўтказилган бир неча тадқиқотлардан сўнг, олимлар уйқуга тўймаслик эртаси кун ошиқча ейишга олиб келади деган хулосага келишди.Биз одатда тўйиб ухламасак кўп ейишдан ташқари, энергияни ҳам камроқ сарфлаймиз. Бундан ташқари, уйқу етишмаганлигидан ёғли ва калорияли бирор-бир овқат ейишни ҳам хоҳлаймиз.
Агар бор-йўғи бир кеча тўйиб ухламаган бўлсангиз хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Бу соғлиққа зарар келтирмайди. Муаммолар уйқу етишмаслиги сурункали тус олгандан сўнг бошланади.
Ёмон ухлаш соғлиққа оид муаммолар туғдиради
Тўйиб ухламаслик ёки уйқунинг беқарор режими юқори қон босими, семизлик ва коронар артерия кальцинозининг ривожланиш хавфи билан боғлиқ. Шунингдек, ёмон уйқу диабет пайдо бўлиш хавфини ҳам оширади.Хулоса
Кўпинча, тўйиб ухламасликнинг салбий таъсири унчалик билинмайди. Лекин шунга қарамасдан, агар сиз чарчоқлик ва иштаҳангиз бузилишидан безовталикни ҳис қилсангиз – бугун эртароқ ётинг.Манба: «Healthy.med»
Изоҳ (0)