АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳали КХДР билан денуклеаризация доирасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга тайёр эмас. Оқ Уйнинг ушбу нуқтаи назарини вице-президент Майк Пенс CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ўйлашимча, ҳозир бунинг вақти эмас», — деди Пенс, олти томонлама ёки КХДР билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
Унинг таъкидлашича, Дональд Трамп олиб бораётган сиёсат АҚШнинг минтақадаги иттифоқчилари Япония ва Жанубий Корея билан муносабатларини мустаҳкамлашга урғу беради.
Шунингдек, Пенс Корея ярим оролининг ядросиз мақомда бўлиши ҳали-ҳамон АҚШ маъмурияти томонидан сўзсиз қўллаб-қувватланишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)