Иуда ролини ижро этган актёр Мексикадаги пасха спектаклида ўзини ўзи ўлдириши керак бўлган ҳаворий саҳнасида кислород етишмаслиги оқибатида вафот этди, деб хабар берди The Daily Mail.
Дастлабки маълумотларга кўра, 23 ёшли актёр «осилиш»ни амалга оширилаётган вақтда супадан сирпаниб кетган. Томошабинлар тез ёрдам етиб келгунга қадар йигитга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган, бироқ у шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Полициячилар бўлиб ўтган воқеа юзасидан терговни бошлаган, аммо асосий тахмин бахтсиз ҳодиса дейилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)