БААнинг Roads and Transport Authority давлат ташкилоти охирги учта кимошди савдосида автомобиль рақамлари сотишдан 141 миллион 148 минг дирҳам ёки 38 миллион 400 минг доллар фойда қилди. «Мотор» нашри қайси автомобиль рақамлари қиммат туриши ва уларни кимлар харид қилиши ҳақида маълум қилди.
Савдолардаги рекорд нарх 14 200 000 долларни ташкил этган: 2008 йилда Абу-Даби амирлигининг 1 рақамини Саид Абдул Жафар Ал Хури харид қилди ва Bugatti Veyron’ига тақиб қўйди.
БААнинг бошқа амирликлари Абу-Дабига қараганда кичикроқ ва «камбағалроқ». Шу сабабдан Шаржа амирлигида бир рақами уни харид қилганга 4 900 000 долларга тушди.
Иккилик рақам эса арзонроқ — 500 000 дан 2 000 000 долларга тушади. Учталик рақамлар орасида 488 (Ferrari), 911 (Porsche), 918 (Porsche) автомобиль моделлари оммабоп.
Мазкур бозор машҳур савдогарларидан Абдулла Ал Ҳаммади умумий қиймати 19 000 000 долларга тенг етти мингта рақамга эга.
D префиксли бешлик рақам бизнесмен Бальвиндер Саханига тегишли. Кувайтда дунёга келган Сахани Дубайда яшайди ва Амирликларда қурилиш билан шуғулланади.
Сахани ҳозирда умумий қиймати 100 миллион долларга тенг Ҳиндистон, Кувайт ва БААдаги энг чиройли учта телефон рақами, шунингдек, 15 та автомобиль рақамига эга. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)