Газли—Нукус магистрал газ қувурларини ҳалқалаштириш 2015 йилда давлат дастурига киритилганди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Мазкур газлаштиришнинг кўлами 75 километрни ташкил этиб, 59-километрда Беруний тумани аҳолиси яшаш шароитини яхшилаш мақсадида 2-автоматлаштирилган газ тақсимлаш станцияси (АГТС) қурилиши кўзда тутилганди.
Жорий йилда АГТС ишга тушди ва бу туман аҳолисини табиий газ билан самарали таъминлаш имконини беради. Айни пайтда, аҳолидан ташқари ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари ҳам муайян қулайликларга эга бўлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)