Эркин Йўлдошев Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, бу ҳақдаги тегишли фармон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 18 апрель куни имзоланган.
Бош прокуратура расмий сайти ахборотига кўра, Эркин Йўлдошев адлия катта маслаҳатчисидир. «Газета.uz»нинг ёзишича, у шу вақтга қадар Тошкент прокуратураси бўлимларидан бирида катта прокурор лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)