Перулик судья Марио Герра Бонифасио мамлакат собиқ президенти Алехандро Толедо ва унинг турмуш ўртоғи Элиане Карпни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
El Comercio нашрига кўра, жиноий иш мамлакат пойтахти Лимада собиқ президентнинг қайнонаси Эва Фернебуг номига олий тоифадаги кўчмас мулк харид қилиниши билан боғлиқ. Харид Коста-Рикада жойлашган Ecoteva компанияси маблағи ҳисобига амалга оширилган.
Тергов эр-хотин Толедолар мазкур фирма ёрдамида нопок йўллар билан топган пулларини қонунийлаштиришга уринганликда гумон қилмоқда. Судья уларнинг иккиси учун 18 ойдан иборат дастлабки қамоқ муддатини белгилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Перудаги бошқа судья Алехандро Толедони Бразилиядаги Odebrecht қурилиш компаниясидан 20 миллион доллар пора олишда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)