АҚШ президенти Дональд Трамп давлат мадҳиясини куйлаш чоғида қўлини кўксига қўйишни унутди, аммо рафиқаси Мелания унга ахлоқ қоидалари ҳақида эслатди, деб ёзади «Корреспондент.net». Бундай манзарага Оқ уйдаги пасха маросими чоғида гувоҳ бўлишди.
CNN томонидан олинган кадрларда АҚШ мадҳияси янграшни бошлаши билан Мелания ўғли Бэррон билан биргаликда қўлини кўксига қўйганини, Америка етакчиси эса буни унутганини кўриш мумкин. Биринчи хоним қўл ҳаракати билан президентга мадҳия чоғида ўзини тутиш қоидаларини эслатди.
Изоҳ (0)