Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 6-турида Uzbek Tigers боксчилари сафарда Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасига қарши жанг қилади.
Гуруҳда 9 очко жамғариб, муддатидан олдин плей-оффга йўлланма олган Uzbek Tigers жамоаси мураббийлари сўнгги турда захирадаги боксчиларни синовдан ўтказишга қарор қилди, деб ёзади «Sports.uz».
21 апрель куни Пермь шаҳрида бўладиган учрашувга WSB турнирининг жорий мавсумида умуман рингга чиқмаган тўрт нафар боксчи ва ишончли ғалабалари билан мухлислар ишончини оқлаб келаётган Аброржон Қодировни жалб қилинди.
Узбек Тигер — Patriot Boxing Team
-52 килограмм: Аброржон Қодиров – Вячеслав Ташкараков;-60 килограмм: Улуғбек Дўстмуродов – Константин Богомазов;
-69 килограмм: Одилжон Аслонов – Артём Зайцев;
-81 килограмм: Мадиёр Саидраҳимов – Павел Пилягин;
+91 килограмм: Мирзобек Ҳасанов – Артём Сутленков.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)