Жорий йилнинг март ойида Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Асқаровнинг хонадонида умумий оғирлиги 8200 килограмм бўлган жами 320 та қопга жойланган пахта чигити уруғлиги ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Суриштирув давомида мазкур шахснинг хонадонидаги пахта чигити танишига тегишли эканлиги маълум бўлди.Ҳолат юзасидан ўтказилган қўшимча суриштирувлар давомида фуқаронинг хонадонидан пахта чигитини қайта ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўлбола ўсимлик ёғи ва чорва озуқаси тайёрловчи ускуналар, юк варақаси бланки, 200 ва 20 литр сиғимдаги идишлар борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.
Ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)