Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси очилди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Бу ерга жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган муҳим масалалар, муаммолар бўйича мурожаат қилмоқда.
Мазкур қабулхонага Э.Сабуров раҳбар этиб тайинланди.
Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беруний туманидаги Халқ қабулхонасига ташриф буюриши ва 524-10-00, 524-10-56 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)