--
--
--
Яхши янгиликлар:

Ҳафтасига камида икки ярим соат машқ қилганларда мунтазам жисмоний машқлар барча сабабларга кўра ўлим хавфини, тахминан, 30 фоизга камайтирган. Бироқ одам ҳаво ифлосланиш даражаси юқори бўлган ҳудудда яшаса, бу таъсир сезиларли даражада пасайган.

Узоқ давом этган курашда Netflix рақиблари Comcast ва Paramount Skydance’ни ортда қолдириб, Warner Bros’ни сотиб олиш бўйича муваффақиятга эришди. Компания ўзининг “Гарри Поттер”, “Тахтлар ўйини” каби франшизалари билан машҳур ҳамда HBO Мах стриминг хизматига эгалик қилади.









