Хитойнинг SAIC компанияси Шанхайдаги автошоуда тўрт ўриндиқли электрокроссовер – Vision-E концептини намойиш қилади. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Машинанинг ташқи кўринишига эътибор қаратилса, унинг шакли бироз ноодатий эканини, ён ойналар ўрнида камералар турганини кўриш мумкин. Машина салонидаги ўриндиқлар катта туннель билан ажратилган.
Шунингдек, олд қисмида катта мультимедиа дисплейи ўрнатилган бўлиб, турли тизимларни бошқаришга мўжалланган.
Тахминларга кўра, Vision-E электрокари битта қувватланишда 500 километрга яқин масофани босиб ўтиши мумкин. Автомобилнинг премьераси 18 апрель куни бўлиб ўтади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)