Берлиндаги Рождество бозорида ўтган йил декабрида теракт содир этган тунислик террорчи Анис Амрий бевосита ИШИД гуруҳи етакчиларидан биридан кўрсатмалар олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Die Zeit газетаси Анис Амрий Бара’ ал-Ироқий номи билан маълум жангари билан алоқада бўлгани ва ундан кўрсатмалар олганини маълум қилди.
Spiegel нашрига кўра, ал-Ироқий ИШИДнинг «ташқи операциялари» учун маъсул бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Берлиндаги мазкур теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 48 киши жароҳатланган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)