Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Москвани ИШИД террористик ташкилотига қарши курашда ғарб коалициясига қўшилишга чақирди. Бу ҳақда Telegraph нашрига таяниб, «Газета.ru» маълум қилди.
Британия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Россия ИШИДга қарши курашда Суриядаги стратегик манфаатлари ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан келажакда яхши муносабатларни сақлаб қолиш учун 60 та мамлакатни бирлаштирувчи коалицияга қўшилиши мумкин.
«Россияда ҳали ҳам тўғри томонга ўтиш учун вақт бор», — деди Жонсон.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)