Бонд ҳақидаги фильмларда шериф ролини ижро этган Клифтон Жеймс 96 ёшида Гладстон шаҳрида (Орегон штати) оламдан ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Америкалик актёрнинг қизи у уйда, қанд касали асоратларидан вафот этганини билдирди.
Клифтон Жеймс «Совуққон Люк» (Cool Hand Luke, 1967) фильмидаги маъмур роли билан танилганди. Британиялик махфий агент ҳақидаги машҳур кинотуркумда «Яша ва ўлишга имкон бер» (Live and Let Die, 1973) ва «Тилла тўппончали киши» (The Man with the Golden Gun, 1974) фильмларида иштирок этганди.
1920 йили Вашингтон штатида туғилган Клифтон Жеймс Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, кўплаб давлат мукофотлари, жумладан, икки «Алвон юрак» медали соҳиби эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)