Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева Тўмарис ҳақида тасвирга олинадиган фильмнинг бош продюсери бўлди. Яқин вақт ичида Қозоғистонда фильмдаги роллар учун умумреспублика кастинги эълон қилинади. Бу ҳақда, «Қозоқфильм» киностудияси ахборот хизматига таяниб, «Nur.kz» хабар берди.
Кенг кўламли тарихий фильмни суратга олишга тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган. Лойиҳа Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги буюртмасига биноан «Сатайфильм» кинокомпанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Фимнинг режиссёри Акан Сатаев. Унинг айтишича, фильм ғояси Алия Назарбоевага тегишли. Тасвирга олиш ишлари 2017 йил октябрь ойида бошланади ва Қозоғистонда бўлиб ўтади. Фильм сценарийси муаллифи — Алия Назарбоева ва Тимур Жаксиликов.
Режиссёрнинг таъкидлашича, Тўмарис ҳақидаги фильм халқаро миқёсда катта қизиқишга сабаб бўлади. Фильмнинг Қозоғистондаги тақдимоти 2018 йил декабрь ойига режалаштирилган.
Картина милоддан аввалги VI асрда бўлиб ўтган воқеалар, яъни массагетлар маликаси Тўмарис бошчилигидаги сак қабилаларининг форс қироли Кир II га берган қақшатқич зарбаси ҳақида ҳикоя қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)