Швеция ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакат ҳудудида экстрадиция қилиниши лозим бўлган 137 нафар Ўзбекистон фуқароси бор. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Аввалроқ, 11 апрель куни Стокгольм суди юк машинасида пиёдалар устига босиб борган 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловни бир ойга қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.
Маълумотларга кўра, Раҳмат Оқилов 2014 йилда Швецияда доимий яшаш учун сўров берган, бироқ унинг илтимоси 2016 йилда рад этилган ва у депортация қилиниши лозим бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)