Шимолий Кореянинг ядровий синовлари сабаб минтақада вазият кескинлашадиган бўлса, Япония Миллий хавфсизлик кенгаши Жанубий Кореядаги 57 минг японни эвакуация қилиш ниятида. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
The Telegraph нашри маълумотларига кўра, Токио ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун Жанубий Кореяга фуқаролик транспорти билан бир қаторда ҳарбий самолёт ва кемаларни юбориш учун Сеулдан рухсат олишга уриниб кўради.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Шимолий Корея мамлакат асосчиси Ким Ир Сеннинг 105 йиллигига бағишлаб навбатдаги ядро синовини ўтказиши мумкин. Жаҳон жамоатчилиги эса бу ҳаракатларни қораламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)