Хитойнинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг Вашингтон, Лондон ва Париж томонидан таклиф этилган резолюцияси лойиҳаси бўйича овоз беришда бетараф қолиш қарори АҚШ президенти Дональд Трампнинг «улкан ғалабаси»дир. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
Хитой 12 апрель, чоршанба куни Суриянинг Идлиб провинциясидаги кимёвий ҳужум учун жавобгарликни Сурия ҳукуматига юклаган резолюция лойиҳаси бўйича овоз беришда бетараф қолган эди. Спайсер бунда Пекин томонидан қўллаб-қувватлашни сезди.
«Пекин томонидан қўллаб-қувватланиш — бу президент ва мамлакатнинг улкан дипломатик ғалабаси», — деди у Fox News телекомпанияси эфирида.
Изоҳ (0)