Норин туман ИИБга бир аёл мурожаат қилиб, Ҳаққулобод шаҳарчасида номаълум кимса тилла узуги ва уяли телефонини тортиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Туман ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида гумонланувчи шахс қўлга олинди ва жиноят фош этилди.
Мазкур талончиликни Андижон вилояти, Избоскан тумани, Луғумбек қишлоғида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, 1984 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)