Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг ‘Судлар тўғрисида’ги қонуни, Фуқаролик-процессуал ва Хўжалик-процессуал кодексларига ўзгатириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Uzdaily хабар бермоқда.
Қонунда судьяларнинг лавозимларида дастлаб 5 йил, навбатдаги 10 йил ва келгусидаги муддатсиз бўлиб туриши, судьяларнинг ваколат муддати уларнинг умумий судьялик стажидан келиб чиқиб ҳисобланиши, суд раисларининг 5 йилга сайланиши (тайинланиши), ушбу лавозимни бир судда икки муддатдан ортиқ эгаллашнинг ман этилиши тартиблари келтириб ўтилган.
Олий Суд судьялари учун лавозимда бўлиб туришнинг охирги ёш муддати сифатида 70, бошқа судлар учун эса 65 ёш белгиланди. Мазкур муддат 5 йилга Олий суд судьялари учун Президент, бошқа судьяларга эса Олий суд кенгаши томонидан узайтирилиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)