Сурия Бош штаби халқаро коалиция кучлари ИШИДнинг Дайр-аз-Зордаги кимёвий қурол сақланадиган омборига зарба бергани ҳақида маълум қилди. Расмий Дамашқ баёнотига кўра, ҳодиса оқибатида юзлаб одам, хусусан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, дея хабар бермоқда Meduza.
Айни вақтда, «ТАСС» Суриянинг SANA агентлигига асосланиб хабар беришича, зарба Дайр-аз-Зор чеккасидаги Жалта шаҳарчасига берилган. Зарба 12 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан 19:30 да берилган.
11 апрель куни Россия президенти Владимир Путин Сурияда кимёвий қурол воситасида провокация тайёрланаётгани ва бу билан Сурия раҳбариятини айбламоқчи бўлишаётганини маълум қилган эди.
АҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатлари 4 апрель куни Суриянинг Идлиб вилоятида юз берган кимёвий ҳужумда расмий Дамашқни айблаб чиққан эди. Ҳодиса оқибатида 80 дан зиёд инсон ҳалок бўлган. Дамашқ ва Москва мазкур айбловларни рад этиб, ҳукумат кучларининг снаряди террорчиларнинг кимёвий қуроллар омборига бориб тушганини таъкидлади.
Идлибда юз берган ҳодисадан сўнг АҚШ Сурия авиабазасига ракета зарбалари берди. Шу муносабат билан Россия ва АҚШ Сурия ҳаво кенгликларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни тўхтатди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)