Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 12 апрель куни Хитой элчиси Сун Лицзе билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодиий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни, шу жумладан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирдилар.
Шундан келиб чиққан ҳолда май ойида Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитасининг раиси ва бош котиби Ван Чен бошчилигидаги Хитой делегациясининг Ўзбекистонга қиладиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)