12 апрель куни халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Хабар беришларича, Акром Орипов Дўстлик тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У Абдусаттор Бобобеков ўрнини эгаллаган.
Акром Орипов шу вақтгача Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)