Афғонистон ҳарбийлари 2020 йилга келиб АҚШ кўмагисиз «Толибон» ҳаракатига қарши операциялар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси Ҳамидулла Муҳиб маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«2020 йилга келиб хавфсизлик кучларимиз аксарият ҳолатларда мустақил жанг қилиш учун барча зарур нарсаларга эга бўлади. Биз янги армия яратиш ҳақида гапираётганимиз йўқ. Гап ҳозирда борини мақбуллаштириш ҳақида кетмоқда», — дея таъкидлади Ҳамидулла Муҳиб.
Элчининг билдиришича, афғон расмийлари мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият яқин йиллар мобайнида ўзгармайди, деб ҳисобламоқда. ИШИДни эса Кобул жиддий таҳдид сифатида кўрмайди.
АҚШ 2005 йилдан бери Афғонистон қуролли кучларини мустаҳкамлаш учун 67 миллиард сўм сарфлади. Ҳозирда мамлакат қўшинлари ва куч тизимларида 350 минг киши хизмат қилмоқда. Ўтган йилнинг ўзида 29 минг ҳарбий яраланган ёки ўлдирилган.
Маълумот учун, Афғонистон ҳудудида айни пайтда 8,4 минг нафар америкалик ҳарбий жойлаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)