АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея ракета дастури ривожланишига тоқат қилмайди ва Пхеньянни тийиб туришга қаратилган ҳаракатларни огоҳлантиришсиз амалга оширади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Президент жавоб чоралари ҳақида олдиндан айтадиганлардан эмас. У КХДР ракета дастурига тоқат қилинмаслигини аниқ-тиниқ билдирди. Ядровий Шимолий Кореяни Қўшма Штатлар қирғоқлари ёки бошқа давлатга таҳдид қилаётганини кўришни мутлақо истамаймиз», — дея таъкидлади Спайсер.
Олдинроқ Трамп АҚШга ташриф билан келган Хитой раҳбари Си Цзиньпинга икки давлат ўртасидаги савдо келишуви Пекин КХДР муаммосини ҳал этишга киришган тақдирда яхшироқ амалга ошишини билдирганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)