Тадбиркор Алишер Усмонов Россия резиденти бўлиб қолди ҳамда жисмоний шахс ва активлар эгадоши сифатида солиқлар тўламоқда. USM Holdings’нинг у Россиядан ташқарида 183 кундан ортиқ вақт ўтказгани ҳақидаги хабари нотўғри талқин қилинган. Бу ҳақда бизнесменнинг ўзи «Ведомости» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Шунга қарамасдан ҳам мен Россия солиқ резидентиман, барча шахсий солиқларни мен шу ерда тўлайман. Устига-устак, ушбу солиқлар тўланган даромадларнинг ярмидан кўпини мен Россия Федерациясидан ташқарида ишлаб топганман: бу асосан Россия ташқарисидаги қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги операциялардан олинган даромадлар», — дея аниқлик киритди Усмонов.
Бизнесмен айтишича, 2016 йил учун ундан жисмоний шахс сифатида солиқ ушланмалари ҳажми солиқларни ҳисобга олганда 400 миллион доллардан ошган.
Изоҳ (0)