Вашингтон Сурия ҳарбий можаросидаги иштирокини кенгайтиришни режалаштирмаган. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Биз Сурияга бормаймиз. Мен амалга оширган ишни аслида Обама маъмурияти анча аввалроқ бажариши керак эди. Ўйлашимча, Сурияда энди олдингига қараганда яхшироқ бўлади», — дея таъкидлади Трамп Fox Business телеканалига берган интервьюсида.
Трамп Қўшма Штатлар Сурияда айнан қандай ҳаракатларни амалга оширмаслигига аниқлик киритмади.
Олдинроқ Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер кимёвий ҳужумлар такрорланган тақдирда АҚШ Башар Асад қўшинлари жойлашган манзилларга янги зарбалар беришини билдирганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)