«Ювентус» — «Барселона» ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри матбуот анжуманида иштирок этди.
Биз ажойиб ўйин ўтказганимизни тушуниш керак. Биз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам аъло ўйин намойиш қилдик. Бу ярим финал учун биринчи қадам эди, иккинчиси эса умуман бошқача бўлади.«Ювентус» устози «Барселона»га қарши футболчилари қандай ҳаракат қилганига ҳам ойдинлик киритиб ўтди.Мен орзуманд инсонман, шунингдек, прагматик ва реалистман ҳам. Биз ўсиш жараёнидамиз. Бир неча йил давомида йигитлар билан олдинга катта қадам ташлай олдик. «Ювентус» шу вақтга қадар Европани ҳурмат қиларди, энди бутун Европа бизни ҳурмат қилади. Бу уч йиллик фаолиятимдаги энг яхши натижа бўлди.
Массимилиано Аллегри, «Ювентус» бош мураббийи
Биринчи бўлимда биз рақибни хато қилишга мажбур этиб турдик. Бироқ сўнгги пас олдидан ўзимизда ҳам хатолар бўлди. Иккинчи ўйин олдидан бунинг устида ишлашимиз керак.Маълумот учун, «Барселона» ва «Ювентус» клубларининг «Камп Ноу»даги жавоб ўйини 19 апрель куни бўлиб ўтади.«Ювентус»нинг ҳар бир футболчиси рақибга ўйин бермасликка интилди. Биз кесиб ўтувчи пасларни йўққа чиқаришга уриндик, чунки тўп Месси, Суарес ёки Иньестада бемалол қолиб кетишига йўл қўйиб беришни истамасдик.
Қайсидир дақиқаларда вертикал футбол намойиш қилишга ҳаракат қилдик. Ўткир ҳужумлар ташкил қила олдик, ваҳоланки бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Йигитлар мухлислар қувончига сабаб бўла олишди, бироқ биз реалликдан мутлақо чеккинмаслигимиз керак. Чунки «Пескара»га қарши тайёргарлик кўриб, скудетто учун курашмоғимиз ҳам керак.
Бахтимга, қўл остимдаги таркибдан кўнглим тўқ. Жавоб ўйинида бугун тўп сурмаган йигитлар асосий фигура бўлиши ҳам мумкин. Дибалага эса алоҳида эҳтиром, бугун у ўзининг буюк ўйинларидан бирини намойиш қила олди.
Массимилиано Аллегри, «Ювентус» бош мураббийи
Изоҳ (0)