Япония ҳукумати АҚШнинг Шимолий Корея муаммоси борасида тутган йўлини юксак қадрлайди. Бу ҳақда ҳукумат бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан ҳаракатларнинг барча вариантлари мавжудлигини кўрсатмоқда. Биз бундай йўл тутилишини юқори баҳолаймиз», — дея таъкидлади Ёсихидэ Суга.
Бош котибга кўра, «АҚШ КХДРни тийиб туриш бўйича уринишларини сусайтирмаслиги зарур, чунки минтақада хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)