Тошкентнинг «Пахтакор» клубига тегишли хабар ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги саҳифаси маълумот берган.
«Пахтакор» футбол championat.asia сайтида клуб ҳақида пайдо бўлган маълумот нотўғри эканлигини маълум қилади, деб пост қолдирилган. Бунда айнан қайси хабар эканига ойдинлик киритилмаган.
Айни вақтда «Пахтакор» клубининг расмий сайти номаълум сабабларга кўра ишламаяпти.
Аввалроқ, Алишер Усмонов «Пахтакор» клуби акционерига айлангани, Умид Аҳмаджонов эса клуб бош директори этиб тайинлангани айтилганди.
Изоҳ (0)