Қозоннинг Барча динлар ибодатхонасидаги ёнғинга бинога ўт қўйилганлиги сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ёнғиннинг дастлабки сабаби — ўт қўйилиши. Ёнғиннинг бир неча ўчоғи ва ёнувчи суюқлик излари топилди», — дея маълум қилди Россия ФВВнинг Татаристондаги бош бошқармаси матбуот хизмати.
Ибодатхонадаги ёнғин ҳақида 10 апрель, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 04:35 да хабар берилди. Ёнғин соат 06:51 да ўчирилди. Воқеа жойидан эркак кишининг жасади топилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)