Вашингтон Сурияга янги ракета зарбаларини бериши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости»
«АҚШ ўзининг Суриядаги ҳаракатлари билан очиқ-ойдин ва барчага тегишли сигнал берди. Муҳими, улар буни яна такрорлаши мумкин. Вашингтоннинг ташаббусни ўз қўлига олиши Суриядаги вазиятни буткул ўзгартиришига шубҳа йўқ», — дея таъкидлади Борис Жонсон.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири АҚШ ва G7 давлатлари билан «Сурияда урушни якунлаш ва мавжуд ҳолатни ўнглаш»га эътибор қаратиш ниятида эканлигини билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)