Давоми: Умид Аҳмаджонов Алишер Усмонов «Пахтакор»га акционер, ўзи клубга бош директор бўлмагани ҳақида айтди
Бугун — 10 апрель куни клубда йиғилиш ўтказилган бўлиб, унда «Пахтакор» акциялари Алишер Усмоновга тегишли экани эълон қилинган.
Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон Паралимпия раиси ўринбосари Умид Аҳмаджонов «Пахтакор» клубининг янги бош директори этиб тайинланган. Бунга қадар шу лавозимда Рустам Кўпайсинов ишлаб келаётганди.
Алишер Усмонов «Пахтакор» акцияларининг ҳаммасига эгалик қиладими ёки маълум қисмига — ойдинлик киритилмаган.
Маълумот учун, Алишер Усмонов айни вақтда Лондоннинг «Арсенал» жамоаси акционерларидан бири, шунингдек, у Англиянинг яна бир жамоаси «Эвертон»нинг асосий ҳомийларидан ҳисобланади.
Изоҳ (0)