• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзбек санъаткорлари қандай ноқулай вазиятларга тушган?

    Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари «Darakchi.uz» нашрига ўзлари тушган ноқулай ҳолатлар ҳақида ҳикоя қилиб берди.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    «Устозимнинг олдида ноқулай бўлди»

    Миролим Қиличев, актёр:

    – Бир куни устозимни бозорда савдо қиладиган қариндошимнинг ёнига олиб бориб таништирдим. «Бу киши менга устоз бўлади», дея. Балки қариндошимнинг кайфияти йўқми ёки иши билан боғлиқ бирор муаммо бўлганми, хуллас менга қарата «Хўш, нима қилай?» деган. Устозим олдида уятдан бўларим бўлганди. Узр сўраб, «Йўл-йўлакай кириб ўтгандик», деганман.

    «Тўйга бориб...»

    Азиз Ражабий, хонанда:

    – Ижодимни энди бошлаган кезлар, бирровга хизматга чақиришди. Навбатим келиб куйлаётганимда бир машҳур ҳофизнинг маъмури ёнимга келиб, қулоғимга аста шивирлади: «Қўшиқни тезроқ тугатинг, бизга гал беришмоқчи». Шу пайт иккинчи таронани бошлаётгандим. Хаёлим бузилиб, фонограмма кетаётганини ҳам билмабман. Биринчи куплетнинг иккинчи қатори бошланганида ўзимга келдим. Бундоқ қарасам, ҳамма менга қараб турибди. Маъмуримга қараб, «мусиқани ўчир» дедим-у, тўйхонадан ерга қараб чиқиб кетдим. Жуда ноқулай аҳволга тушгандим.

    «Қимматбаҳо идишни синдирдим...»

    Мадина Мумтоз, хонанда:

    – Янги келинлигимда қайнонамнинг яхши кўрган идишини синдириб қўйганман. Кўриб қолмасларидан тезгина йиғиштириб ола қолай деганимда, қайнонам кириб келган. «Ойижон, яхши кўрган идишингизни синдириб қўйдим, атай қилмадим», деганман йиғламсираб. Ойижоним бўлса, «Хафа бўлманг, яхшиликка бўлсин, жонингиз соғ бўлса бўлди, қизим», деган. Шу воқеани эсласам, ўша пайтда роса уятга қолганим кўз олдига келади.

    «Ўзимники ўзимга қайтди...»

    Фарҳод Абдуллаев, бастакор:

    – Мендан ёрдам сўраб келган одамни қайтарганман «қўлимдан келмайди», деб. Аслида эса уддалайдиган ишим эди. Ёлғон сўзлаганимдан хижолат бўлиб, анча вақт ўзимни кечиролмай юрдим. Орадан вақт ўтиб эса ўзим ҳам худди шундай вазиятга тушдим. Умид қилган одамларим кўмак беришмади. Бир вақтлар ўзим қандай қилиб, ўша одамни қайтарган бўлсам, менга ҳам шундай муомала қилишди. Билдимки, ҳар бир нарсанинг жавоби бўларкан.

    «Қаердалигим эсимдан чиққан»

    Азиза Низомова, хонанда:

    – Ижодий сафар пайти қаттиқ чарчаганимданми, қайси вилоятда эканлигимиз ёдимдан кўтарилган. Самарқанд шаҳридаги тадбирда саҳнага чиққанман-да, «Бухоро ёшлари, салом!», деганман. Кейин адашиб кетганимни билганимда роса уялгандим.

    «Болалигимга борганман...»

    Нигина Анорбоева, актриса:

    – Кичиклигимда настарин гулини узаман деб, қилган ишим бир умрлик сабоқ бўлган. Кўп қаватли уйлардан бирининг атрофида гуллаб турган настарин дарахтига кўзим тушган-у, шартта бир бандини узиб олганман. Шу пайт подъезддан онам ва настарин дарахтининг эгаси чиқиб келишди. Онамни кўриб, «Сиз яхши кўрасиз деб узгандим, олиб бормоқчи эдим», дедим. Иккиси ҳам менга қараб кулишган бўлишса-да, онам «Сўрамай олмайди», дея койиганди.

    «Англаб-англамай изза бўлгандим...»

    Самандар Ҳамроқулов, хонанда:

    – Талабалик пайтларимиз тўй хизматларига чиқардик. Энди тўйларга чиқиб юрган пайтларим ётоқхонадаги дўстларим «Қайтаётганингда тўй хонадаги аёлларга айтсанг, пакет қилиб беришади, дастурхондаги ноз-неъматлари билан», дейишди. Тажрибасизлигим шу ерда панд берган. Тошкент тўйларида шундай қилинаркан-да деб, ўша куни тўйхонадан чиқаётганда «пакет» беришларини айтганман. Хизматга эса биринчи марта Аҳрор Усмонов билан боргандим. У киши «Бу нима?» деганларида «Ўзимгамас, дўстларимга» деганман-у дарров нотўғри иш қилганимни билиб, ерга кириб кетгудек бўлганман. Аҳрор ака, «Ҳечқиси йўқ, биз ҳам талаба бўлганмиз», деганини ҳали ҳам яхши эслайман.

    «Сўзларим адашиб кетган...»

    Раъно Алимова, теле-радио бошловчи:

    – Кўп йиллар аввал бир воқеа бўлганди. Қайсидир тадбирда рус тилида сўзлашим керак бўлган. Қаттиқ ҳаяжонланганимдан рус ва ўзбек тилидаги матн аралашиб кетган. Янглиш сўзлаётганимни билиб, вазиятни тўғрилай олганман-у, аммо қилган ишимдан хижолат бўлгандим.

    «Кутилмаган воқеа бўлган...»

    Анвар Собиров, хонанда:

    – Театрда устозлар билан учрашув бўлди. Менга навбат келганида бошловчи «Қўшиқни тугатгач, устоз санъаткорни таништиринг», деди. Куйлаётганда ўзим билан бўлиб, устознинг исми хаёлимдан кўтарилса денг. Мухлисларга устоз санъаткорни таърифини келтираяпман-у, исмларини айтолмайман-да. Нақ 10 дақиқа уятдан шундай қийналдим. Охири парда ортидан турган кишилардан бири аҳволимни фаҳмлади чоғи, ёрдам бериб юборди.

    «Телефоним шарманда қилган»

    Сарвар Азимов, хонанда:

    – Сенсорли телефонлар энди чиққан пайти эди. Бир танишим қўнғироқ қилиб қолди. Рости унга унчалик рўйхушлигим йўқ эди. Суҳбатлашиб, телефонни ўчирдим. Бироқ сенсор тизимининг қўл ҳаракатига сезувчанлигини билмасдим. Ёнимдаги дўстларимга қўнғироқлашган танишимни обдон ёмонлаб, камчиликларини айтаверибман. «Ақлли» телефоним эса танишимга сим қоқиб, барчасини етказиб турган экан. Кейин у менга қайта «Ҳаммасини эшитдим» дея қўнғироқ қилди. Бўларим бўлган-у, аммо сир бой бермаслик учун «Атай қилдим, эшитгин, ақлингни йиққин деб», деганман.

    09.04.2017, 09:40   Изоҳ (0)   86326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жорж Клуни данғилама уйини таъмирлаётгани сабаб қўшниларини вақтинча меҳмонхонага жойлаштирди

    08.04.2017, 20:42

    Хонанда Дилфуза Исмоилова: Аҳмадбойга пул эмас, машина бергандим. Машинага куйдим

    06.04.2017, 21:36

    Асал Шодиеванинг синглиси опаси унинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида сўзлаб берди

    06.04.2017, 11:48

    ОАВ: Жеки Чаннинг қизи ўз жонига қасд этишга уринди

    05.04.2017, 08:16

    «Телефонимга ҳақоратли SMSлар ҳам келмоқда». Актриса Ситора Алимжонова Шароф Муқимов иштирокидаги «тўй фотосессияси»га изоҳ берди

    01.04.2017, 23:39

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева фарзандли бўлди

    01.04.2017, 23:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.